Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга янги бошлиқ тайинлангани ҳақидаги хабарни рад этди

15.07.2018 | Ўзбекистон | 2475

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Бекмурод Абдуллаевнинг шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи этиб тайинлангани ҳақидаги хабарни рад этди.

"14 июл куни бир қатор сайтлар Uznews ахборот сайтига таянган ҳолда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи тайинлагани ҳақидаги хабарни тарқатди. Ўз ўрнида Тошкент шаҳар ИИББ бундай маълумотга эга эмаслигини маълум қиламиз”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Тошкент шаҳар ЙҲХБ бошлиғи Маменов шу йилнинг май ойида лавозимидан озод қилинганди. Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш бошлиқнинг биринчи ўринбосари Жамшид Жўраев зиммасига ўтганди.