Олдин кесган бўлсак, энди экамиз. Йўллар бўйига дарахт ўтқазилади

31.07.2018 | Ўзбекистон | 2647

Ўзбекистон ҳукумати Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан Фанлар академиясининг ботаника институти биргаликда, шунингдек, бошқа бир қатор муассасаларга сентябрнинг охиригача автомобиль йўллари бўйлаб дарахт ўтқазиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишни топширди. Бу дарахтлар йўл қопламасини шамол эрозиясидан, сизот сувлардан, қор ва қум кўчмаларидан ҳимоялаши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда carzone.uz сайти хабар қилмоқда.

Бу усул ҳозир кўплаб Европа мамлакатларида қўлланмоқда. Европада дарахтлар йўл қопламасини пишиқ тутишда ёрдам беради. Қолаверса, дарахтлар эстетик вазифани ҳам бажаради.

Автотрасса бўйига ўтқазилган дарахт ортиқча намликни кетказади, агар у кесилса, кўлмак юзага келади. Бундан ташқари, яшил дўстларимиз зарарли газларни ўзига ютади, шовқиндан табиатни ҳимоялайди, қишда қорни тутиб қолади.