АҚШга бориш учун виза тайёрлаб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

18.08.2018 | Жамият | 2676

АҚШга бориш учун виза тайёрлаб бераман деб одамларнинг пулларини олиб, фирибгарлик қилган шахс қўлга тушди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, жорий йил 25 июль куни Бухоро шаҳри, Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, 2017 йил май ойида муқаддам судланган, Б.Н.га виза тайёрлаб бериши учун 2000 доллар берганини маълум қилади.

Маълум бўлишича, фирибгар пулларни олган, аммо визани тайёрлаб бермаган. Жабрдийдага эса пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарликда гумонланаётган Б.Н. қўлга олинган.