Жаримани ўз вақтида тўламаётган ҳайдовчилар рўйхати эълон қилинди

25.08.2018 | Ўзбекистон | 3750

Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар қилишича, янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фоторадарлар орқали 2018 йилнинг 16 февралидан 23 августга қадар 77 мингдан ортиқ қоидабузарлик аниқланди. 

Таҳлилларга кўра, қоидабузарликларнинг катта қисми Тошкент шаҳрига тўғри келади, деб ёзади ЎзА. Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ маълумотларига қараганда, Тошкент шаҳри – 25 623, Сирдарё вилояти – 4053, Жиззах вилояти – 4099, Самарқанд вилояти – 5936, Фарғона вилояти – 4586, Наманган вилояти – 2595, Андижон вилояти – 3028, Қашқадарё вилояти – 4464, Сурхондарё вилояти – 2163, Бухоро вилояти – 1359, Навоий вилояти – 848, Хоразм вилояти – 769, Қорақалпоғистон Республикаси – 554 ва Тошкент вилоятига тегишли бўлган 13 414 автомобиль белгиланган тезликни ошириш қоидабузарлигини содир этган.

Бундан ташқари, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган қоидабузарликни кўп маротаба содир этиб, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаётган ҳайдовчилар рўйхати шакллантирилди ва ундириш чоралари кўрилмоқда. 

Мисол учун: 

1. “Matiz” русумли давлат рақам белгиси 20 L 564 BA бўлган автомашина 11 маротаба. Жарима миқдори – 2 миллион 583 минг 600 сўм. 

2. “Соваlt” русумли давлат рақам белгиси 10 C 080 LA бўлган автомашина 8 маротаба. Жарима миқдори – 2 миллион 66 минг 880 сўм. 

3. “Lasetti” русумли давлат рақам белгиси 30 S 733 LA бўлган автомашина 5 маротаба. Жарима миқдори – 2 миллион 928 минг 80 сўм. 

4. “Spark” русумли давлат рақам белгиси 10 C 014 KA бўлган автомашина 5 маротаба. Жарима миқдори – 1 миллион 550 минг 160 сўм. 

5. “Nexia” русумли давлат рақам белгиси 01 D 120 JA бўлган автомашина 5 маротаба. Жарима миқдори – 861 минг 200 сўм. 

6. “Lasetti” русумли давлат рақам белгиси 01 A 909 QA бўлган автомашина 5 маротаба. Жарима миқдори – 2 миллион 239 минг 120 сўм. 

7. “Lasetti” русумли давлат рақам белгиси 80 G 969 HA бўлган автомашина 4 маротаба. Жарима миқдори – 588 минг 960 сўм.