Пойтахт кўчаларида ҳайдовчиларни алдаб пулларини олаётган фирибгар гуруҳ ушланди (видео)

04.10.2018 | Жамият | 3777

Пойтахт кўчаларида ҳайдовчилардан почтани бир жойга олиб бориб беришини сўраб, уларни алдаб пулларини олаётган фирибгар гуруҳ пайдо бўлди, деб ёзмоқда UZ24 нашри

Улар қўлида ҳунари бор уста йигитлар. Ҳайдовчиларни алдаб, осон пул топиш бу икки олғирга осон йўл бўлиб туюлган.

Маъмур Рўзиев ҳайдовчиларга бир манзилни айтиб, шериги Нодир Муқимовнинг телефон рақамини бериб, у билан гаплаштиради. Сўнгра ҳайдовчилардан дори учун пул олиб, дўсти Нодир Муқимов айтилган манзилда почтани олиб қолишини айтади. Ҳайдовчи манзилга етиб келганида эса уни ҳеч ким кутиб олмайди. На Маъмурга дори учун берган пули ва на йўл кира ҳақини ололмай, чув тушиб қолади.

Бу икки фирибгар аввал ҳам шу ҳолат бўйича судланган бўлишига қарамай яна жиноят содир этиш йўлига киришган.

Фирибгарларга иккинчи марта ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида тасвирланган жиноятни содир этганлиги учун яқин кунларда суд ҳукми ўқилади.

Видео: