Тезликни меъёридан оширган санъаткор Ботир Қодиров Фарғона автоинспекторлари билан тортишди (видео)

06.10.2018 | Ўзбекистон | 11735

Қўшиқчи Ботир Қодиров Фарғона вилоятида белгиланган тезлик 50 км/соат бўлган ҳудудда 103 км/соат тезликда юргани учун ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган. Ботир Қодиров ҳужжатини кўрсатишдан бош тортган. 

Гувоҳларнинг айтишича, қўшиқчининг машинада бирга бўлган шериклари ЙПХ ходимини ўраб олиб, унга куч ишлатган ва машина олдидан итариб юборишга ҳаракат қилган.