Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи доирасида қанча млрд евролик шартномалар имзоланиши маълум бўлди

07.10.2018 | Иқтисод | 2855

Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи чоғида умумий қиймати 4 млрд евролик шартномалар имзоланиши керак. Бу ҳақда Европа истиқбол ва хавфсизлик тадқиқотлари институти президенти Эммануэль Дюпюига таяниб  Turon 24  хабар берди.

«Иқтисодий алоқалар ҳақида гапирсак, албатта, бу Президент Мирзиёев 8—9 октябрь кунлари Парижга келганида маълум бўлади. 4 миллиард евро қийматга эга шартномалар имзоланиши керак. Буларнинг катта қисми энергетика соҳасига — Орано (собиқ Арева) компанияси билан ҳамкорлик қилиш ва сизнинг мамлакатингизда атом электростанцияси қурилиши эҳтимолига боғлиқ. Бу кутилаётган шартномалардан бири», — дейди Дюпюи.

Унинг айтишича, Орано – уранни қазиб чиқаришга ихтисослашган давлат компанияси бўлиб, яқинда ўтказилган изланиш ва ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда 230 минг тонна уран борлиги аниқланган.