Қашқадарёда келин 83 ёшли қайнонасини тепиб жароҳат етказди

08.10.2018 | Ўзбекистон | 2845

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида 2018 йил 7 октябрь куни Совбоғ қишлоғида яшовчи О.Ш. уйи олдида турмуш ўртоғи С.Н. (исмли аёл) билан жанжалашиб қолган. Оилавий можарода С.Н. уларни ажратмоқчи бўлган қайнонаси 83 ёшли М.Т.нинг оёғига тепиб жароҳат етказган.

Натижада М.Т. касалхонага ётқизилган. С.Н. ушланган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.