АҚШ Савдо вазири Уилбур Луис Росс эртага Тошкентга келади

21.10.2018 | Ўзбекистон | 2330

22 октябрь куни Америка Қўшма Штатлари Савдо вазири Уилбур Луис Росс Тошкентга сафар қилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, ташриф дастуридан Ўзбекистон-Америка бизнес-форумида иштирок этиш, Тошкент шаҳрида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Шунингдек, савдо вазири бошчилигидаги АҚШ делегациясини президент Шавкат Мирзиёев қабул қилиши кутилмоқда.