Владимир Жириновский Ўзбекистонга келмоқда

29.10.2018 | Жаҳон | 3174

Россиянинг энг миллатчи ва радикал қарашлари билан омма олдида чиқиш қилиб турадиган сиёсатчиларидан бири Владимир Жириновский 2-3 ноябрда Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда Forsmi саҳифаси.

Хабарда айтилишига кўра, Бухорода Жириновский Ситораи Мохи Хоса саройига ташриф буюради. Ундан ташқари Жириновский Бухоро бозорига ташриф буюриб маҳаллий ҳунармандлар билан мулоқот қилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг март ойида россиялик машҳур телебошловчи Леонид Якубович ҳам “Россия яҳудийлар конгресси” делегацияси таркибида Бухорода бўлган эди. Якубовчи Бухорода Ёшлар марказига ташриф буюрган ва тарихий обидаларни томоша қилган эди.