Қатор давлатлар олтин заҳираларини кескин оширмоқда

05.11.2018 | Иқтисод | 2945

Умумжаҳон Олтин Кенгаши (WGC) ўзининг ҳисоботида айтишига қараганда, Россия Банки 2018 йилнинг 9 ойи давомида 92,2 тонна олтин сотиб олган. Бу УОК тарихида қисқа вақт ичида амалга оширилган энг йирик харид бўлган.

Айни дамда Россия олтин заҳиралари 2000 тоннадан ортиб, дунёдаги барча  олтин заҳираларининг 17 фоизини ташкил қилди.

Шуни қайд этиш керак-ки, сўнгги вақтларда олтин сотиб олиш бўйича нафақат Россия, балким бошқа мамлакатлар ҳам рекорд қўймоқда. УОКнинг сўнгги ҳисоботи бўйича, 2018 йилнинг 3 кварталида дунё мамлакатлари Марказий Банклари охирги 148,4 тонна олтин сотиб олишди. Бу ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 22 фоизга кўп.

2018 йилда энг кўп олтин сотиб олган малакатлар қаторига Қозоғистон, Туркия, Польша, Ҳиндистон ҳам қўшилган. Венгрия бўлса олтин сотиб олиш бўйича мутлақ рекорд ўрнатган. Ушбу мамлакат йил даволмида ўз олтин заҳираларини 10 бараварга оширган - 3,1 тоннадан 31,5 тоннагача.

Йирик харидорлар олтин сотиб олишда, албатта, жуда эҳтиёткор ҳаракат қилишади. Ҳеч ким олдиндан мен бу йил 100 тонна олтин сотиб оламан деб эълон қилмайди. Акс ҳолда йирик буюртма пайдо бўлганда таклиф нархи ҳам кескин ошиши мумкин. Марказий банклар секин-секин, кичик партиялар билан, доимий равишда сотиб олишда давом этади.

Лекин шунга қарамасдан, ушуб  бозори чаққон маҳсулотнинг нархи ошиши ҳам табиийдир. Август ойида Бир троя унцияси учун 1178 доллар бўлган олтин 29 октябрда - 1230,8 доллардан сотилиши кузатилди.