Ўзбекистонда долларнинг янги расмий курси белгиланди

05.11.2018 | Ўзбекистон | 4310

Марказий банк 6 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 13,10 сўмга ошиб — 8 249,97 сўм этиб белгиланди.

1 евро қиймати 1,73 сўмга ошиб — 9 392,59 сўмга, 1 Россия рубли 0,52 сўмга тушиб — 124,67 сўмга тенг бўлди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.