Хитойда усти тўлиқ олмос билан қопланган 4,3 миллион долларлик поябзал намойиш қилинди

08.11.2018 | Жаҳон | 2421

Шанхайдаги халқаро ЭКСПО марказида усти бутунлай олмос билан қопланган поябзал намойиш қилинди. Уни томоша қилиш учун одамлар бир неча соат навбатда туришибти. Бу ҳақда Genevant вакили Чэнь Пиньюй хабар қилди.

Чэнь Пиньюй сўзларига кўра, поябзалга 10 минга яқин турли ўлчамли пушт рангдаги олмослар жойлаштирилган.

Муаллифлар сўзларига кўра, поябзал нархи - 4,3 миллион доллар.

“Бу янги модел дизайнини ишлаб чиқиш учун бир йил вақт кетди. Олмасларни ўрнатиш учун 360 соат сарфланди”, - деди Чэнь Пиньюй.