Тошкент вилояти ИИБда раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

09.11.2018 | Ўзбекистон | 2543

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимида, хусусан Тошкент вилояти ИИБда раҳбарлик лавозимларига тайинловлар юз берди. Бу ҳақда ИИВ сайтида хабар берилди.

Хусусан,

подполковник Дўстматов Рустамжон Холмирзаевич Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига;

подполковник Чориев Алиаҳмед Омонович Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Агзамов Азизхон Абралханович Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига;

полковник Худайбергенов Илҳомбой Тилавбаевич Тошкент вилояти Бўка тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.