Баъзи ҳолларда бағбақа пайдо бўлишининг олдини олиш қийин, айниқса сиз ортиқча вазн йиғишга улгурган бўлсангиз. Лекин баъзан ортиқча вазн муваффақиятли равишда камайтирилса ҳам бағбақа йўқолмайдиган ҳолатлар учрайди. Бундай ҳолларда хафа бўлиш ёки дарҳол пластик жарроҳлик ёрдамига югуриш керак эмас – бир-икки ҳафта ичида бағбақаларни йўқотишга имкон берадиган юқори самара берувчи машқлар бор.
Биринчи машқ – тил учун машқлар
Оғизни каттароқ очамиз ва тилни ташқарига иложи борича кўпроқ чиқарамиз – унинг учини бурунга ёки иякка тегизишга ҳаракат қилинг. Тилни бундай ҳолатда 10 сония ушлаб туринг. Бу машқни 10 марта такрорланг.
Иккинчи машқ – бошни кўтариш
Кроват устига бир томондан бошни, бир томондан эса оёқларни осилтириб кўндаланг ҳолатда ётинг. Бошни бутун танани кўрадиган даражада юқори кўтарамиз. Елкалар кўтарилмасдан жойида туради. 10 сония шу ҳолатда ушлаб турамиз. 2-3 марта такрорлаймиз.
Учинчи машқ – «шипни ўпиш»
Дастлабки ҳолат – туриш. Бош аста-секинлик билан орқага қилинади, нигоҳни устингиздаги шипга қаратасиз. Шипдаги нуқтага интилинг. Худди сиз уни ўпмоқчи бўлаётгандек. Шу ҳолатда 7-8 сония туринг. 15 марта қайтаринг.
Тўртинчи машқ – бошни буришлар
Аста-секинлик билан, кескин ҳаракатларсиз бошингизни орқага ташлаб бир елкадан иккинчисига томон айлантиришни бошланг ва яна дастлабки ҳолатга қайтинг. Елкаларни туширинг, қоматингизни тўғри тутинг. Ўн марта такрорланг.
Бағбақадан осон ва тез қутулишнинг асосий шарти – бу батартиблик ва мунтазамлик ҳисобланади.
Манба: Daryo.uz