Асал — бу нафақат мазали ширинлик, балки саломатлигимиз билан боғлиқ кўплаб муаммоларни бартараф қилишда бизнинг ёрдамчимиз ҳам ҳисобланади.
Асални бир ёшгача бўлган болалар ва унга аллергияси бўлганлар истеъмол қилишлари мумкин эмаслигини ҳисобга олинг. Ва у даволаш учун бош восита эмас, балки ёрдамчи восита эканлигини унутманг.
1.Акнени даволаш
Асалли ниқоб юздаги турғун доғлар ва қизаришларни йўқотишга ёрдам беради. Уни тайёрлаш учун 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ зайтун ёғини аралаштиринг. Аралашмани юзингизга суринг ва 20 дақиқадан сўнг илиқ сув билан ювиб ташланг.
2. ГЕРКни даволаш
ГЕРК (гастроэзофагеал рефлюксли касаллик) — бу қизилўнгачнинг меъда қайнаши билан кечадиган яллиғланиши. Асал меъдадаги кислотани нормаллаштириш хусусиятига эгадир.
Қизилўнгач шиллиқ қаватини юмшатиш ва тиклаш учун бир кунда икки марта овқатланишдан 1 соат олдин 1 чой қошиқдан асал истеъмол қилинг.
3. Стоматитни даволаш
Асал сал енгилроқ яллиғланишларни даволаш билан стоматит аломатларини енгиллаштиради.
Пахтани сувга ҳўлланг ва оғиздаги ярачаларни артинг. Кейин қуруқ пахта ўралган чўп билан уларга асал суринг. Буни бир кунда бир неча марта такрорланг.
4. Йўтални даволаш
200 г илиқ сув ичига ярим чой қошиқ қаҳва ва икки ярим чой қошиқ асал солиб аралаштиринг. Бир кунда уч марта ичинг. Асал томоқни юмшатади ва унинг қичишишини тўхтатади. Кофеин эса бронхларни кенгайтиради, бунинг натижасида нафас олиш енгиллашади.
5. Экзема ва себорияли дерматитни даволаш
Экзема терининг қалинлашиши, қизариши, қичишиши ва бунинг натижасида қонталаш яралар пайдо бўлишига олиб келади. Себорияли дерматитда бу аломатлар юз ва бошда намоён бўлади.
Касалликнинг бу белгиларини енгиллаштириш учун зарарланган жойга ҳар куни асал сурилган бинт қўйинг ва уч соат шундай қолдиринг.
6. Гриппни даволаш
Асал грипп аломатларини ҳам енгиллаштиришга ёрдам беради. Агар касал бўлсангиз, ҳар уч соатда бир ош қошиқдан асал енг. Асалли чой эса вирусларга қарши курашишда ва иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Манба: Daryo.uz