Биласизми?

Бармоқлар нима дейди?

Инсон феъл-атворини унинг ташқи қиёфасига қараб аниқлаш мумкин. Юз тузилиши, кўзлар, қошлар, ҳаттоки бармоқлар ҳам баъзан қандайдир маълумотлар беради. Буни текшириб кўришни истасангиз, расмга эътибор беринг ва бармоқларингиз қай бирига мос келишини аниқланг.

484cc132-bb46-479c-a902-5ae0b358e07d

А. Кўрсаткич бармоқ номсиз бармоққа нисбатан калта ёки кичикроқ. Бундай бармоқ эгалари жозибадор бўлиб, таваккалчиликни хуш кўришади. Улар хушмуомала ва қарор чиқаришда фақат ақлга таянадилар. Уларнинг аксарияти бошқаларга нисбатан кўпроқ даромад қилувчилардир. Шу сабабли ақлли қизлар номсиз бармоғи узунроқ йигитларга кўпроқ эътибор қаратишади.

В. Кўрсаткич бармоқ номсиз бармоққа нисбатан узунроқ. Бу каби бармоқ эгалари бироз мағрурдирлар. Шу билан бирга, эркин ва мутакаббир ҳам. Жамиятда ўзларини эркин, хушчақчақ тутишади, майда-чуйда нарсаларга вақт йўқотишни хушлашмайди. Шу боис арзимаган муаммолар билан безовта қилганларни ёқтиришмайди. Бизнесда ёки оила даврасида хар қандай вазиятда ҳам биринчи бўлиб қадам ташлайдиган кишилар тоифасига киришмайди. Улар ўзларига кўпроқ эътибор беришларини исташади. Лекин, мулойимликлари таҳсинга сазовордир!

С. Кўрсаткич ва номсиз бармоқлар тенг бўлса. Бу каби бармоқ эгалари хақиқатсевар инсонлардир. Улар тинчликпарвар, хушмуомала ва зиддиятлар, уруш-жанжалларга тоқатсиздирлар. Муносабатларга фақат тўғри ёндашувчи, етти ўлчаб бир кесиб иш қилувчилардир. Улар турмуш қуришдан олдин жуда узоқ ўйлайдилар ва оиласига содиқ қоладилар. Кимгадир дардингизни айтмоқчи бўлсангиз, айнан мана шундай бармоқ эгаларига ичингиздагини тўкиб солишингиз мумкин. Чунки улар бошқаларнинг дардига малҳам, қувончига шерик бўла оладилар.

Агар бармоқларингизга назар солиб, бу ўхшашликни ўзингизда аниқланмаган бўлсангиз, асло ташвиш торманг. Ҳаётда истиснолар учраб туради. Демак, сиз бошқаларга ўхшамайдиган индивидуал инсонсиз!

Манба: Beka.Uz