Бавосил (геморрой)ни шоҳларнинг касали, дейишади. Чунки бу дард камҳаракатлик, бир жойда узоқ ўтириш ва ич қотиши туфайли қаттиқ кучаниш оқибатида пайдо бўлади. Тиббиётда бавосил икки усулда даволанади: дори воситалари ва жарроҳлик йўли билан. Аммо халқ табобатида саломатликка жиддий зарар келтирадиган ва беморга кўпгина ноқулайликлар туғдирадиган ушбу хасталикни даволаш усуллари талайгина.
Бавосил қандай хасталик?
Ҳар бир одамнингнажас чиқариш йўлида геморроидал тугунчалар бўлади. Шу жойдаги вена томирларида қон туриб қолиши оқибатида тугунчалар ўз ўрнини ўзгартириб, ташқарига чиқиб қолади ва шиша бошлайди. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳар ким ҳам бавосил билан оғриши мумкин.
Беморларга тавсиялар
- ич қотишининг олдини олинг;
- спиртли ичимликлар, пиво, шўр, аччиқ ва зираворли маҳсулотлардан тийилинг;
- танангизнинг белдан пастки қисми шамолламаслигига эътибор беринг;
- узоқ вақт юриш ва тик туришдан қочинг;
- ҳеч қачон муздек жойга, айниқса, муздек металл устига ўтирманг;
- ҳожатхона қоғозидан фойдаланманг, орқа тешикни сув билан ювинг;
- ҳар ҳафта кечки уйқудан аввал ҳуқна қилинг.
Фойдаси бор!
- Хом картошкадан жимжилоқдек шамча йўниб олиб, орқа тешикка қўйиш керак. Уни кун давомида ушлаб туриш ҳам мумкин. Юришга халақит бермайди. Агар ҳар куни бир-икки марта шу муолажа қилинса, бавосил бир неча кунда ўтиб кетади.
- Саримсоқ бўлакчаларидан майдароқларини бутун-бутун ютиш лозим. Саримсоқ ошқозонда ҳазм бўлмай, ичакка тушади ва ахлатга аралашиб чиқиб кетиш жараёнида орқа ичакдаги ёриқларни даволайди.
- Бавосилни асал билан ҳам даволаш мумкин. Қотган асалдан шамча ўйиб олиб, орқа тешикка киргизилади. У ичакда эриб, ҳамма бактерия ва микробларни ўлдиради ва яллиғланишга барҳам беради.
- Хом картошка ёки лавлаги шарбатини сиқиб олиб, пахтадан ясалган тампонни шу шарбатга ботирасиз ва бавосил шишларига қўясиз. Бу оғриқни қолдириб, яллиғланиш жараёнларини тўхтатади.
Ибн Сино дейдики...
•Беҳи уруғи билан узум шарбатининг қайнатмаси камқонликда, ичбуруғда, бавосил касалликларини даволашда яхши таъсир кўрсатади.
•Бавосил иллатида пиёз сувига пахтани тўйинтириб, 10 кун 2 маҳалдан боғлаб юрилса, фойда қилади. Парҳези: хамирли, қовурма овқатлар, нўхат, ловия, аччиқ ва шўр таомларни тўлиқ тузалгунча емаслик керак, жинсий алоқа тўхтатиб турилади.
•Зулукни қуритиб, туйиб, асал билан қўшиб қўйилса, бавосил ярасини қуритади. Бу 5-8 марта такрорланса, касаллик йўқ бўлиб кетади.
•Ҳар куни наҳорда бир пиёла эчки сутидан тайёрланган қатиқ зардобидан ичиш лозим. Шунда бавосил тезда барҳам топади.
•Қора тут дарахтининг шохчасини майдалаб, кукун ҳолига келтириб, бавосилга қўйилса, оғриқ қолади.
Манба: Darakchi.uz