Турмушда ҳам, ишда ҳам энг оддий воситалар ҳақиқий ёрдамчилар бўлиб қолиши мумкин. Ҳатто сиз баъзи бирикмаларнинг хоссалари тўғрисида эшитмагансиз ҳам. У ҳолда, фойдали маслаҳатлар билан танишамиз.
1. Бармоғингизни кесиб олдингизми? Қонни тўхтатиш воситаси йўқми? Кесилган жойга шакар сепсангиз муаммо ҳал бўлади. 2. Таъмирдан кейинги бўёқ ҳидини идишга солинган туз кетказади. 3. Автомашина ойнаси терламаслиги учун тузли сувга ботирилган нам дока билан артинг. 4. Сабзавотлар қайнатилган сув билан уй ўсимликларини суғорса бўлади. 5. Қиздирилган ўсимлик ёғи ёрдамида плита устидаги зангни кетказиш жуда осон. 6. Бир хил миқдорда олинган сут ва сирка аралашмаси стол устига тўшалган клеёнкани ёрилишдан сақлайди. 7. Ёқимсиз ҳидларни лимон ёки апельсин пўстини куйдириш йўли билан кетказиш мумкин. 8. Водород пероксиди ва нашатир спирти ёки ош тузи ва сирка ёрдамида раковина ва ваннадаги занг доғларини тозалаш мумкин. Моғорни эса кир ювиш кукуни ва соданинг сувдаги эритмаси ёрдамида тозаласа бўлади.
Манба: Daryo.uz