Ошхона

Бўтқа ва қуймоқ жонига текканлар учун нонушталар

Фриттата

Сабзавотлар, пишлоқ ва колбасадан қилинган начинкали италянча юмшоқ қуймоқ. Фриттатанинг асосий афзаллиги шундаки, уни ҳамма нарса билан тайёрлаш мумкин.

Масаллиқлар

  • 4 дона тухум;
  • 50 г пишлоқ;
  • 2 бўлакча колбаса;
  • 100 г брокколи;
  • 1 дона ўртача помидор;
  • 1 дона булғор қалампири;
  • Туз ва мурч — таъбга кўра.

Тайёрланиши

Духовкани 180 даражагача қиздиришга қўйинг. Бу вақт ичида ўзингиз тухумларни туз ва мурч билан кўпиртиринг. Пишлоқни бирйўла қўшсангиз ёки тайёр қуймоқнинг устига сепсангиз ҳам бўлади.

Сабзавотларни тўғранг ва ярим тайёр ҳолга келгунча қовуринг. Кейин кубик шаклида тўғралган колбасани қўшинг ва тухумни қуйинг. Начинкани бир текис тақсимлашга ҳаракат қилинг.

Тухумлар қота бошлагандан кейин фриттатани духовкага қўйинг. Усти това четигача кўтарилиши билан таом тайёр бўлади ва қуймоқни дастурхонга тортишингиз мумкин.

Сирник

Уни тайёрлаш жуда осон ва ҳар хил қўшимчалар: қаймоқ, мураббо, қуюлтирилган сутлар билан дастурхонга тортиш мумкин.

Масаллиқлар

  • 1 пачка творог;
  • 2 дона тухум;
  • ½ пиёла ун;
  • ½ пиёла манний ёрмаси;
  • 2 ош қошиқ шакар;
  • 1 чимдим туз;
  • пичоқ учида ош содаси.

Тайёрланиши

Творогли ликоп ичига тухумларни чақиб солинг. Шакар, ¼ пиёла ун, туз ва содани қўшинг. Аралаштиринг. Кўринишидан хамир қуюқ қаймоқни эслатиши керак.

Бошқа идишга қолган унни ва манний ёрмасини солинг. Қошиқ билан бироз хамир олинг ва унли идишга белаб олинг. Унчалик катта бўлмаган думалоқ шаклдаги нончалар ясанг.

Уларни ўсимлик ёғи солиб қиздирилган товада иккала томонини ҳам қовуриб олинг.

Манба: Daryo.uz