Маълум бўлишича, ер юзидаги аҳолининг 15 фоизга яқин катталари бурун битишидан азият чекар экан. АҚШда эса синуситлар (буруннинг битишига сабаб бўлувчи бурун бўшлиғининг яллиғланиши) энг кенг тарқалган касалликка айланган.
Синуситнинг аломатлари
Синуситда бурун битишидан ташқари қуйидаги аломатлар ҳам кузатилади:
- бурундан суюқлик ажралиши;
- бош оғриқлари;
- яллиғланган бўшлиқдаги оғриқлар.
Лекин якуний ташхисни тиббий кўрикдан кейин фақат мутахассис шифокор белгилай олади.
Синуситни қандай қилиб самарали даволаш мумкин?
Агар даволаш ўз вақтида бошланмаса, унда ўткир жараён сурункалига айланиб кетиши мумкин. Бу касалликнинг кечишини организм мустақил равишда тўхтата олмайди, шунинг учун унга ёрдам талаб қилинади.
Халқ табобатида бу касалликни турли хилдаги ноёб воситалар ёрдамида даволаш мумкин. Уларнинг ичида энг кенг тарқалганларига томчилар, малҳам дорилар, бурунни ювиш учун воситалар, шифобахш ўтлардан фойдаланиш ва бошқа воситалар киради.
Мумиё
Синуситни даволаш учун энг қадимги воситалардан бири мумиёдир. Унинг дорихоналарда сотиладиган 2 фоизли эритмасидан фойдаланилади. Эритма бурун тешикларига бир кунда 3 маҳал 2-3 томчидан томизилади.
Прополис
Асоси прополис бўлган томчилар шиш билан самарали курашишга ёрдам беради. Уларни тайёрлаш учун 40 фоизли прополис настойкасини кунгабоқар ва облепиха ёғлари билан аралаштириш керак. Бир кунда 2 томчидан 3 маҳал турун тешикларига томизилади.
Бурунни ювиш
Ювиш учун оддий ош тузидан тайёрланган эритмадан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун бир пиёла қайноқ сувга ярим чой қошиқ тузни солиб, тўлиқ эриб кетгунча аралаштиринг. Эритма антимикроб хусусиятига эга бўлиши учун унга 1-2 томчи йод ҳам қўшинг.
Манба: Daryo.uz