Ошхона

"Денгиз ҳукмдори"

Зарур масаллиқлар: 1 кг. балиқ гўшти, 2-3 та қизил булғор қалампири, битта сабзи, 3-4 дона помидор, 1 бош пиёз,яримта лимон шарбати, кўкатлар, туз; соуси учун: 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 3 бўлак саримсоқпиёз, туз, мурч.

Тайёрланиши1. Булғор қалампири ва помидорни тўртбурчак шаклда тўғранг. Сабзини қирғичдан ўтказинг.

2. Ўсимлик ёғи солинган товада тўғралган пиёзни қизартириб қовуринг. Сўнгра помидор, сабзи ва булғор қалампирини қўшиб, аралаштиринг. Помидорнинг шарбати ажралгач, тўғралган кўкатларни солинг. Охирида лимон шарбати сепиб, оловни ўчиринг.

3. Соус учун ўсимлик ёғига эзилган саримсоқпиёз, туз ва мурч қўшинг.

4. Тозаланган балиқ ичига сабзавотли қайлани солинг-да, устидан соусни қуйинг. Балиқларни патнисга жойлаб, қиздирилган газ печига қўйинг. Таом ўртача ҳароратда 30-40 дақиқада тайёр бўлади. Пишгач, бутунлигича дастурхонга тортинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соат

8 кишилик

Манба: Darakchi.uz