Маданият

Ғунча лаблар сирини биласизми?

Энди лаб шаклини ўзгартириш учун жарроҳлик столига ётиш шарт эмас! Шунчаки, қалам ва консилерингиз бўлса бас. Улар ёрдамида ўзингиз истагандек ғунча лаб «чизиб» олишингиз мумкин. Табиийликни йўқотмаслик учун эса қуйидаги тавсияларимизга амал қилинг. Биринчи уринишингиз самара бермаса, кайфиятни тушитрманг. Қўлингиз келишиши учун озроқ машқ қилишга тўғри келади.

1. Пастки лаби усткисидан ингичкароқ хонимларга пастки лабдан чиқариброқ чизиқ тортиш тавсия этилади.

2. Овал лабларнинг устки қисмига “ариқча”сини тўғри чизсангиз, муаммо осон ҳал бўлади.

3. Устки лаби ингичка санамлар эса устки лабдан 1 мм. чиқариб чизиқ чизсалар янада гўзаллашадилар.

4. Лабининг туташган қисми ингичкароқ аёллар лабнинг четларини кенгайтириб бўяшлари зарур.

5. Ингичка лаблар атрофини, лаб четидан 1 мм чиқариб бўяш тавсия этилади.

6. Xудди шиширилгандай турувчи лабларни эса, аксинча, кичрайтириш талаб этилади. Бунинг учун лаблар четидан 1 мм ичкаридан чизиқ тортилади.

7. Кичик ҳажмдаги лаблар атрофи айлантириб чизилади.

8. Лабингизнинг тутшган қисми ва юқори бурчаклари ўткир бурчакли бўлса, улардан чиқиб кетмаслика ҳаракат қилинг.

Манба: Darakchi.uz