Маданият

Ҳеч қачон урфдан қолмайдиган кийим-кечаклар

Шундай кийимлар борки, улар ҳеч қачон модадан чиқмайди ва деярли ҳаммага мос келади. Шундай буюмларнинг бир нечтаси билан танишинг.

Camel рангли пальто

Албатта, пальто танлашда қоматнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олмасдан илож йўқ. Айни ҳолатда модада доимий ўзгармайдиган бирдан-бир томони фақат рангигина қолади.

Яшил ва оч жигарранглар баъзи қоидаларга риоя қилишни талаб қилади: агар сизда қизаришлар юз бериб турса, унда яшил туслар уларни фақат кучайтиради, жуда оч рангли устки кийимлар эса оқишдан келган терини янада оқартириб кўрсатади, шунингдек улар тез кирланишга мойил бўлишади.

Қум ранглар (ёки уни camel рангли дейиш одат тусига кирган), билан эса ишимиз анча осонлашади!

Пошнали қора лодочкалар

Яшаш тарзимиз қандай бўлишидан ва пошнасиз туфлиларни қанчалик яхши кўришимиздан қатъи назар, гардеробда албатта классик услубдаги лодочкалар учун жой бўлиши керак!

Улар сизни кечаларда, театрга, тўйга ёки учрашувга борганда қутқариб қолади!

Қора — энг ҳар томонлама ранг. Лекин биз шкафда икки жуфт: қора ва оч жигаррангли лодочка туфлиларни сақлашни маслаҳат берамиз.

Кашмири свитер

Қулай ва иссиқ бўлган кашмири свитер — бир умр ўз актуаллигини йўқотмайдиган кийимлардан бири ҳисобланади.

Биз уларни аллақачон жинсилар билан ҳам, узун кўйлаклар ва сарафанлар билан ҳам кийишга улгурдик.

Агар сиз ҳали бундай свитерларни танламаган бўлсангиз, қуйидаги қоидаларга риоя қилишингизни тавсия қиламиз: айлана ёки V-шаклда ўйилган ёқа деярли ҳаммага, баланд ёқа эса фақат бўйни узун қизларга ярашади.

Оқ футболка

Унчалик катта бўлмаган безакли ёки ихчам чизиқли оқ футболкалар ҳар қандай қиёфаларни ҳам стилли қила олади. Оддий бичимда ва кўзга ташланмайдиган рангда бўлса ҳам сизга ўзгача кўриниш бағишлайди.

Футболкаларни иложи борича тез-тез алмаштириб туринг. Афсуски, оқ рангнинг ўзига хос хусусиятлари бор: қўлтиқ ости соҳаси сарғаяди, унинг устида эса қорамтир кийимларнинг изи қолади.

Манба: Daryo.uz