Ҳомиланинг тўғри ва соғлом ривожланишида ҳомиладор аёлнинг фойдали овқатланиши муҳим ўрин эгаллайди.
- Кўп эмас, турли хил овқатланиш керак. Олма қанчалик фойдали бўлмасин, лекин фақат уни ейиш билан организмга керакли моддаларни етказиб бўлмайди. Ҳар бир маҳсулотнинг ўзининг ўрни ва фойдаси бор. Ҳомиладор аёл маҳсулотларни ҳар хилидан ҳар куни истеъмол қилиши керак.
- Бойитилган маҳсулотларни ейиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бўтқалар, мева ва сабзавотлар витамин ва минералларга бой бўлади.
- Кунига камида 1000-1300 мг кальцый моддасига бой маҳсулот ейиш шарт (пишлоқ, сут ва сут маҳсулотлари).
- Темир моддасига бой маҳсулотлар кунига камида 27 мг темир моддаси билан ҳомиладор аёлнинг организмини қоплаши зарур. Темир моддасига қизил гўшт маҳсулотлари бой бўлади.
- Ёд моддаси ҳомиланинг мия ва асаб тизимини тўғри ривожланиши учун муҳим ҳисобланади. Ёд моддасига бой маҳсулотлар (денгиз ҳайвонлари ва балиғи)ни ёки шифокор тавсия этган ёд препаратини мунтазам равишда қабул қилиш талаб этилади.
- Витамин С га бой маҳсулот ҳар куни истеъмол қилиниши зарур. Витамин С га апельсин, қулупнай, папая, брокколи, булғор қалампири, помидор, киви бой ҳисобланади.
- Витамин А га бой сабзи, қовоқ, исмалоқ, ўрик ейиш кераклиги ҳақида ҳам унутмаслик лозим.
Манба: Uzbaby.Uz