Маданият

"Ҳуснбузардан қолган чуқурчани қандай кетказай?"

-Бундан 3-4 йил аввал юзимдаги ҳуснбузарни сиққанимда, ўрнида яра ҳосил бўлиб, газак олган. Кейинчалик ўша соҳада чуқурча пайдо бўлди. Билишимча, буни пилинг ёрдамида тўғирлаш мумкин экан. Менга қандай маслаҳат берасиз?

Ситора, Бўстонлиқ тумани

Махбуба МАМАНОВА, косметолог: — Аслида ҳуснбузарлар организмдаги турли яллиғланиш жараёнлари ва саломатликдаги ўзгаришлардан дарак беради. Ҳуснбузарлар яра шаклида пайдо бўлса, яллиғланишга қарши муолажа турларини қўллаш керак. Уларни сиқиш ёки ёриш мумкин эмас. Акс ҳолда сиздаги каби тери катаклари зарарланиб, чуқурча ҳосил бўлиши ёки доғ тушиши мумкин. Сизнинг ҳолатингизда косметология клиникаларидаги пилинг муолажаси ёки лазер нури ёрдамида даволаш терапиясига мурожаат қилишингиз мумкин. Бу каби муолажаларда тери чуқурчаси тўлдирилиб, устки қавати текисланади. Бу борада косметология хизматига мурожаат этганингиз маъқул. Чунки муолажадан аввал тери қатламининг махсус текшируви ўтказилиб, сўнг даволаш ишлари бажарилади.

Манба: Darakchi.uz