Маданият

"Жуда озғинман, кийим танлашга қийналаман..."

-16 ёшдаман. Қорачадан келган, озғин, ўрта бўйли қизман. Юз тузилишим узунчоқ. Айтинг-чи, менга қандай ранглар ва қайси услубдаги либослар тавсия этилади?

Гулнора, Самарқанд шаҳри

Юлдуз АҲМЕДОВА, стилист-дизайнер: — Сиз учун ёшингизга мос бўлган шим, кофта, тиззагача узунликдаги “коктейл” кўйлаклар ва леггенслар билан мосланган туникалар тавсия этилади. Асосийси, битта кўринишда фақат 2-3 хил рангдан фойдаланинг. Озғин тана тузилишига эга бўлсангиз, баданга ёпишиб турувчи либосларни танламанг. Улар сизни янада озғинлаштириб кўрсатади. Бел қисми хиёл кенгайиб, узунасига торайиб тикилган шимлар, эркин услубдаги кофталарни белига тасма қадаб кийишингиз мумкин. Асосий шарт: ҳар қандай либосни танлашдан аввал ранги, бичими ва мавсумий мослигини эътиборга олинг. Терингиз ранги ярқ этиб кўзга ташланувчи матолар билан ажаралиб қолади. Шу сабаб сокин рангдаги либосларни танлаганингиз маъқул.

Манба: Darakchi.uz