Саломатлик

Кўз остида шишлар бўлса...

— Сўнгги вақтларда кўзимнинг тагида шишлар пайдо бўлиб қолган. Бунинг сабаби нимада эканлигини билмоқчи эдим.

Жамила, Тошкент шаҳридан

Нодира Ҳайдарова, олий тоифали шифокор-терапевт: — Кўз остида шиш пайдо бўлишининг бир неча сабаби бор. Масалан, буйрак ва юрак фаолиятидаги ўзгаришлар, аллергик ҳолатлар, уйқусизлик, зўриқиш таъсирида шишлар юзага келиши мумкин. Бунда беморнинг кун давомида қанча миқдорда суюқлик қабул қилиши, неча маҳал пешоб ажралиши ва тананинг бошқа ерларида шишлар бор-йўқлиги каби ҳолатлар ўрганилиб, ташхис қўйиш мумкин. Агар беморнинг бошқа турдаги шикоятлари бўлса, таҳлил натижаларига кўра аниқ муолажа тайинланади. Аммо кўз остида мунтазам шишлар пайдо бўлишига бефарқ бўлмаслик керак.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси