Биласизми?

Кўзойнак тақадиганлар учун макияж қоидалари

Макияжнинг кўплаб усуллари ва қисмлари мавжуд: smoky eyes, стробинг, контуринг, классик чизиқчали. Лекин, агар сиз кўзойнак тақсангиз, бу усулларнинг ҳаммасини қандай тўғри татбиқ қилиш мумкин? Бу ҳақда бизга мутахассислар айтиб беради.

Макияж тури кўзойнак гардишига ва диққатни нимага қаратишни хоҳлашга боғлиқ.  Гардишлар икки турда бўлади. Биринчидан, йирик линзали оғир — рангли, металли. Бундай гардишларда эҳтиёткорлик билан тўйинган макияж қилиш керак, чунки у кўзга ташланадиган чиқиши мумкин, бунга эса ҳамма ҳам тайёр бўлавермайди.

Иккинчи тури — гардишлар бўлмайди ёки жуда юпқа ва деярли сезилмайди. Бундай кўзойнаклар билан макияжни танлаш анча осонлашади, хоҳлаганингизни танлашингиз мумкин.

Қошларни бўяш

Агар кўзларингизни кичрайтириб кўрсатмоқчи бўлсангиз, унда қошларни интенсив ва қорароқ қилиш мумкин.

Агар сиз кўзларингизни каттароқ қилишни хоҳласангиз, унда қошларингиз оч рангли, таралган ва бароқ бўлиши керак.

Консилер

Кўз таги соҳаси учун консилерларнинг енгилини олиш керак. Улар кремли ва суюқ бўлиши керак, уларни яхшиси юпқа қилиб суриш керак. Ва бу фақат кўзойнак тақувчиларгагина тааллуқли эмас.

Текстуралар

Кремли тенлар ҳам, упали тенлар ҳам ҳар хил даражада порлаши мумкин. Кўзойнакли катта-катта кўзлар учун яхшиси садаф рангли товланадиган тенларни олмаслик керак.

Ранглар

Гардишларга қарама-қарши бўлган ранглардан фойдаланиб уларни бўрттириб кўрсатиш мумкин. Масалан, агар кўзларингиз яшил бўлса, у ҳолда тўқ қизил, қизғиш-жигарранг, тошбақа рангли гардишлар мос келади.

Манба: Daryo.uz