Маданият

Кундалик юз уқалаш машқлари

27-30 ёшдан бошлаб юз алоҳида эътибор талаб этади. Кундузги ва кечки кремлар суртиш билан чегараланмай, юзни уқалаш машқларини ҳам ўзлаштиринг.

1. Уқалашни бошлашдан олдин, сочларингизни йиғиб олинг, xалақит бермасин. Сўнг юзингизга ёки қўлингизга маxсус уқалаш мойидан суртиб уқалашни бошланг.

2. Ҳўлни икки ёноққа қўйиб, кўзларни юминг-да, пастдан пешанага қараб енгил айлана ҳаракатлар билан юзни уқаланг. Бу уқалаш машқини 5 марта такрорланг.

3. Кўрсаткич бармоқларни пешана марказидан икки чаккага томон айлана шаклда ҳаракатлантиринг. Ўзингизни бўш қўйинг, иложи бўлса машқларни ёқимли мусиқа жўрлигида бажаринг.

4. Энди эса ўрта бармоқ ёрдамида кўз ости ва қовоқни уқаланг. Ҳаракатларингизни кўз тагидан икки чаккага томон йўналтиринг. Ҳовоқларни ҳам xудди шу усулда енгил уқаланг. Бу машқни 6 марта қайтаринг.

5. Икки ўрта бармоқни бирлаштириб, қошлар ўртасидан буруннинг учигача енгил уєаланг. Кейин бурун атрофи, лабнинг устки ва остки єисмларини ҳам уєалайсиз. Сўнг яна юқорига xудди олдинги йўналишда қош ўртасигача чиқасиз. Машқни 10 марта қайтаринг.

6. Бармоқ учларини иякдан қулоқ томон йўналтириб, нозик айлана ҳаракатлар билан уқаланг. Машқни 8 марта қайтаринг.

7. Икки қўл билан юзни ёпган ҳолда икки ёнга, сўнг пастга бўйинга йўналтирган ҳолда уқаланг. Ва яна шу услубда юқорига қайтинг. Машқни 10 марта такрорланг.

8. Юзни доимий уқалаш қон айланишини яxшилайди, ажинларни текислайди ва янгиси пайдо бўлишининг олдини олади. Юзни уқалаб бўлгандан сўнг илиқ сув билан ювиб, крем суртиб қўйинг. Истасангиз уқалаш машқларини эрта тонгда бажаринг, истасангиз уxлашдан аввал.

Манба: Darakchi.uz