Куйишнинг сабаби нима бўлишидан қатъий назар, бир хилда ҳаракат қилиниши керак.
- Куйишни тўхтатиш
Биринчи ёрдам кўрсатиш дарсликларида бу «шикаст етказувчи омилларнинг ҳаракатини тўхтатиш» дейилади. Бу, одамни иложи борича тезроқ масалан, қайноқ сув ёки кислота тагидан чиқариб олиш керак деган маънони англатади.
Агар сиз кимгадир ёрдам бераётган бўлсангиз, аввал ўзингизга ҳеч нарса хавф солмаётганлигини текшириб кўринг.
- Агар керак бўлса, шифокор чақириш
Агар қуйидаги ҳолатлар юз берса, албатта тез ёрдамга қўнғироқ қилиш керак:
- Шикастланиш электр токи уриши натижасида юз берган бўлса.
- Кимёвий куйишларда.
- Учинчи ва ундан юқори даражали куйишларда, яъни тери устида катта қавариқлар пайдо бўлса, куйган жойдаги тери жигарранг ёки қора рангга кириб, қуруқ ва жонсиз ҳолатга келса.
- Тана юзасининг 10 фоиздан ортиқ ҳар қандай даражадаги куйишларда.
- Бола ёки 70 ёшдан ошган одам куйганда.
Агар куйиш енгил, лекин диаметри беш сантиметрдан кўп бўлмаса, тез ёрдам чақирмаса ҳам бўлади. Лекин барибир шикастланганларга ёрдам бериш пунктигача бориш керак.
- Куйган жойни совитиш
Шикастланган соҳани 15-20 дақиқа давомида оқиб турган совуқ сув тагида тутиб туриш керак.
- Куйган жойга қуруқ ва тоза бинт қўйиш керак
Яхшиси бинт зарарсизлантирилган бўлгани маъқул. Бинт ёки дока куйган жойни тўлиқ ёпиб турадиган ўлчамда бўлиши керак. Бинтни унчалик маҳкам қилиб боғламаслик лозим.
- Оғриқни қолдирувчи бериш керак
Зарар кўрган одамга асоси парацетамол, ибупрофен ёки нимесулид бўлган ҳар қандай таблеткалар ёрдам беради.
- Суюқлик ичириш
Зарар кўрган одам иложи борича кўпроқ суюқлик ичиши керак, чунки куйиш, ҳатто кичкина бўлса ҳам айланувчи қон ҳажмини камайтиради.
Нима қилиш мумкин эмас?
Зарарланган жойга малҳам дори сурмаслик керак.
Шунингдек тухум, ёғ, қаймоқ ва бошқа воситаларни ҳам ишлатиш мумкин эмас: улар битишни секинлаштиради ва шифокорларга ярани ювишда халал беради.
Совуқдан шикастланмаслиги учун яранинг устига муз қўймаслик керак.
Манба: Daryo.uz