Маданият

Куз фасли учун свитер танлаймиз

Sweater Weather — чет элликлар кузни романтик тарзда шундай деб атайдилар. Чунки улар ўзларининг қулай ва сўнгги модадаги свитерларини бир неча қават кийимлар тагига яширишлари шарт эмас.

Шундай бўлса ҳам, хафа бўлишга сабаб йўқ! Исининг, кулинг ва янги свитер танланг. Биз сизга бугунги кунда қайсилари трендда эканлигини айтиб берамиз.

Чанғичилар свитери

2017—2018-куз-қиш мавсумида подиумлар свитерларнинг турли хил: нақшли дейсизми, анъанавий кельтчами, скандинавча ёки мутлақо абстракт моделларига тўлиб кетди.

Таъбингизга ёққанини танлашингиз мумкин. Ҳар хил йўл-йўл чизиқлар бирлиги жуда замонавий бўлиб кўринади. Ҳа айтмоқчи, буғули свитерлар яна модага кирди.

Мўйна билан

Бу мавсум ҳақиқатан ҳам илиқ бўлади!  Дизайнерлар бизга ғамхўрлик қилишди ва ҳатто свитерларга ҳам мўйна тикишди. Бундай свитерларни палто ёки курткаларнинг тагидан кийишга кўзингиз қиймайди. Қаттиқ совуқлар тушмасдан мўйнали свитерингизни кийиб қолинг.

Свитер-кўйлак

Эрталаб ишга кийиладиган кийимларни танлашни осонлаштириш учун бир-иккита иссиқ ва стилли тўқилган кўйлаклар сотиб олинг.

Ва мукаммал қиёфа учун унинг ўзи, бир жуфт иссиқ колготка, ҳар қандай баландликдаги пошнали ботинка ва пальто ёки пуховиклар етарли бўлади.

Ozersize-свитер

Энг қулай ва энг иссиқ модель — oversize-свитер! Бу мавсумда кулранг туслар ҳақида ҳеч бўлмаса вақтинча унутинг ва ёрқин рангли свитер сотиб олинг.

Каштали моделларга эътибор беринг. Свитерни жинси ичига енгилгина киргизиб қўйинг, паст пошнали лакланган ботильон кийинг — жуда дидли қиёфага эга бўласиз.

Катта ёқали свитер

Баланд ёқали свитер — эскирмайдиган классика. Бундай буюмлар ҳар бир қизнинг гардеробида албатта бўлиши шарт.

Биринчидан, агар томоқ иссиқ сақланса — шамоллаш эҳтимоли камаяди. Иккинчидан, катта шарфларни ҳамма ҳам ёқтиравермайди.

Ва учинчидан, бундай свитерлар пальтонинг ёқасидан жуда чиройли кўриниб туради.

Манба: Daryo.uz