Биласизми?

Кузда кайфиятни қандай кўтариш мумкин?

Куз фасли — инсон организми кўпгина қийинчиликларга дуч келадиган давр ҳисобланади. Булар — ҳам ҳароратнинг кескин пасайиши, ҳам қон босимининг ўзгариб туриши, ҳам витаминлар етишмовчилиги ва ҳоказолар... Худди шу даврда бизнинг кўпинча қайғу ва ёмон кайфиятга дуч келишимиз ажабланарли эмас. Ҳар бир кишининг кайфиятини кўтаришнинг ўз усуллари бор. Биз буларнинг энг оммабоп ва энг самаралиларини тўпладик.

Кайфиятни кўтаришнинг энг фойдали ва айни пайтда энг осон усули — қариндошларингиз билан мулоқотда бўлиш. Уларга қўнғироқ қилинг ёки ўзингиз, ўша пайтда ёқмаса ҳам, зиёфатларга қилинган таклифларни рад этманг. Дўстларингиз ва қариндошларингиз ҳар доим сизнинг кайфиятингизни кўтаришга ҳаракат қилишади, ёки ҳеч бўлмаса ёқимли суҳбат давомида муаммоларингизни бироз бўлса ҳам унутишга ёрдам беришади.

Баъзи маҳсулотлар ҳам кайфиятни кўтаришга жуда ёрдам беради. Масалан, шоколад кенг танилган антидепрессант деб эътироф этилади. Шунинг учун, ҳатто, сиз тўғри овқатланишга амал қилсангиз ҳам, хайрли мақсадда ўзингизга бироз шоколадни раво кўринг. Шоколаднинг позитив таъсирини чой ёки қаҳва билан тўлдириш мумкин. Тўғри, ширинликлар каби, уларни ҳам кўп истеъмол қилиш зарарли ҳисобланса ҳам, кайфиятни яхшилаш ва тетикликни ошириш учун бироз ичиш мумкин.

Салбий ҳиссиётни енгишнинг яна бир йўли — уларни қоғозда акс эттириш. Негатив ҳиссиётлар манбасини аниқлашга ҳаракат қилинг ва унинг расмини чизинг (масалан, баджаҳл амаки — бошлиғингиз кўринишида) ёки сизда ёмон кайфият уйғотувчи нарсаларни чизинг (қора булут ёки ёмғир). Чизиш жараёни сизни чалғитади, меҳнатингиз самараси эса анча кайфиятингизни кўтаради.

Кўнглингизга ҳеч нарса сиғмайотган бўлса, қаламни ташланг ва бокс грушаси томон йўл олинг. Мана, сизни алаҳситадиган ва ранж-аламларингизни чиқариб олишингиз мумкин бўлган нарса. Грушанинг таъзирини беринг — енгил тортганингизни ҳис қиласиз. Агар сизга бокс тўғри келмаса, спортнинг бошқа фаол турлари ҳам бўлаверади. Айниқса, бундай машқлар нафақат қонга бахт гормонларини қўшади, балки мушакларни чиниқтиришга ва соғлиқни мустаҳкамлашга имкон беради. Нима, бу ижобий ҳиссиёт ва яхши кайфият учун сабаб бўлолмайдими?

Мусиқа — кайфиятни яхшилашнинг синалган усули. Севимли қўшиқ, ҳатто, агар у ғамгин бўлса ҳам, негативни чиқаришга имкон беради ва яхши фикрлар учун ақлни бўшатади. Айниқса, қувноқ мусиқа. Шундай экан, мусиқани баланд қўйинг ва қўшиқ айтинг, яхшиси ўйинга тушинг. Фақат, қўшниларингиз милиция чақирмоқчи эмаслигига ишонч ҳосил қилинг!