Шоппинг қилишдан олдин кийимларингизни кўздан кечириб чиқинг, кейин эса либосларингизни янги трендлар билан тўлдирсангиз бўлади. Биз сизга 2017/2018 куз-қиш мавсуми ғояларини тушуниб олишда ёрдам берамиз.
Бичимлар
Oversize буюмларининг дизайни анча ўзгарган бўлса ҳам, бу кузда улар ўз ўрнини ҳеч кимга бўшатиб бермаяпти. Пальто-пиллалар ва кенг бичимдаги қоп-пиджакларни биз классик услубдаги кенг елкали костюмларга алмаштирамиз. Кенг икки бортли жакетлар ва шимлар сизга жуда нозик кўриниш беради, тўр билан биргаликда эса янада назокатлироқ кўрсатади.
Яна бир ажойиб тренд ҳам эркакча услуб билан боғлиқ. Бизнинг ҳаётимизга яна ҳамма турдаги ва бичимдаги смокинглар қайтиб келяпти: мини-кўйлаклар ва макси-пальто, тренд бўлган жилетлар. Уларни будуар кўйлаклар билан бирга кийиш мумкин.
Кўйлакларга келганда, куз — узун кўйлаклар кийиш фасли. Кенг енгли либосларни танланг ва уларни нафақат айрим пайтларда, балки ҳар куни кийишингиз мумкин.
Ранглар
Қизил — бу янги қора ранг. Кузда биз кўзга ташланувчан бўлишимиз керак, қизил кўйлакда эса ўзимизни намоён қилишимиз анча осонроқ.
Принтлар
Янги мавсумда дизайнерларнинг асосий ютуғи геометрия бўлди. Биринчи принт — виндзор катакчалари — ишбилармон аёллар учун жуда мос келади. Офис учун кўйлаклар, костюмлар ва юбкалар энди тўлиқ трендли кийимларга айланади.
Деталлар
Айрим қисмлар ва ёрдамчи ашёларга келганда, космик саёҳатлар ҳақидаги киноларни эсимизга туширамиз. Шокилалар, бўйинга боғлайдиган рўмоллар, ковбойча этиклар ва кўйлаклар бу мавсумда «метиндек» мустаҳкам пуховиклар, кумушрангли сумкалар ва оёқ кийимлари билан тинчгина чиқишиб кетади.
Манба: Daryo.uz