Ушбу таомларнинг ҳар бири учун юпқа лавашни катта қилиб ёйиш, унга масаллиқларни солиш, сўнг уни рулет ёки конверт қилиб ўраш керак. Масаллиқлар сингиши учун 30 дақиқага қолдиринг. Ликопга қўйиб, кўкатлар билан безатинг. Тилим-тилим қилиб кесиб қўйишингиз мумкин.
Лавашнинг ичига қандай масаллиқлар солиш мумкин?
- 200 г творогни саримсоқ, шивит билан аралаштиринг, майонез қўшинг.
- Балиқли консервани олиб, ўз ёғи билан бирга эзинг. 200 г қирғичдан чиқарилган пишлоқ, шивит ва майонез қўшинг.
- 200 г колбасани йирик тишли қирғичдан чиқаринг, 100 г пишлоқни ҳам қирғичдан ўтказиб қўшинг, таъбга кўра саримсоқ, шивит ва майонез қўшинг.
- 200 г колбаса ва 100 г пишлоқни қирғичдан чиқаринг. 100 г корейсча сабзи, шивит ва майонез қўшинг.
- 100 г қирғичдан чиқарилган пишлоқни 200 г қовурилган қийма, саримсоқ, 1 банка оқ ловия, битта булғор қалампири ва майонез билан аралаштиринг.
- 200 г пишлоқни қирғичдан ўтказинг. Туз, майонез ва кўкатлар қўшинг.
- Бир бош пиёзни тўғраб, ўсимлик ёғида қовуриб олинг ва майда тўғралган қайнатиб пиширилган тухум, 2 та қайнатилган сабзи, қирғичдан ўтказилган икки бўлак эритилган пишлоқ, майонез ва кўкатлар билан аралаштиринг.
- Битта хом сабзи ва иккита бодрингни қирғичдан ўтказинг. Иккита помидор, 2 та тухум (қайнатилган), саримсоқ, майдаланган ёнғоқ, петрушка, шивит ва майонез қўшинг.
Манба: Daryo.uz