Нейробиолог Идрис Аберкан биз бир хил ақлий қобилиятлар билан туғилишимизга ишонади. Фақат уларни билимдонлик билан ўстириш ва мияни тўлиқ ишлатишни ҳамма ҳам билавермайди. Агар сиз истеъдодлилик сирларини ўрганмоқчи бўлсангиз, нейробиолог Идрис Аберканнинг «Мияга озодлик беринг!» китобидан келтирилган парчани диққат билан ўқиб чиқинг.
Ўзингизда «мияни тозалаш» ишларини ташкиллаштиринг
Бизнинг ақлий гигиенамиз ҳали унчалик йўлга қўйилмаган. Биз ўзимизга невроз, ваҳима, ғазаб ва беихтиёр хатти-ҳаракатларимизнинг ҳисобини бера олмаймиз. Бу руҳий кирлар танадаги ёғ ва терлар сингари қатлам-қатлам бўлиб руҳиятимизни қоплаб боради. У ҳаётни танг аҳволга солади, ҳақиқийлик ва мулоҳазани, ўзи ҳақидаги фикрлар ва бошқа одамларга бўлган муносабатларни бузиб кўрсатади.
Руҳиятингизни иккинчи табиатга айлантириш учун уни тушунган ҳолда чиниқтиринг.
Дастурни узиб қўйишга ўрганинг
Мия туғма равишда дастурий таъминотга эга, кейин эса биз унга янги дастурлар киритамиз. Ўзимиз тушунмасакда, бу дастурлар бизнинг руҳиятимизга асосан ёшлигимизда юкланади.
Улар атайлаб бизга ўз ҳукмини ўтказа олувчилар: ота-оналар, тарбиячилар, олийгоҳлар, матбуот ва давлат томонидан татбиқ қилинади.
Сиз ўзингизга рухсатингизсиз киритилган зарарли дастурларни мустақил равишда топишингиз ва узиб қўйишингиз мумкин. Ўз руҳиятингизни назорат қилиш — бу ҳар доим озод бўлиш ҳисобланади.
«Қўлимдан келмайди» деган жумлани мутлақо унутинг
Энг зарарли ва кенг тарқалган дастурлардан бири ёдлаб олинган ожизлик. «Мен қила олмайман», «мен арзимайман», «қўлимдан келмайди» ва бошқалар.
Қатъийлик кўрсатинг, ўз мақсадларингиздан воз кечманг. Ўқитувчилар ва тарбиячилар сизга ишонмасалар ҳам, сиз бошқалардан кўра кучлироқ ва қобилиятлироқсиз.
Ҳамма янги нарсалар учун очиқ бўлинг
Севимли иши билан шуғулланаётганда алоҳида тиришқоқлик кўрсатиш одамларга хос фазилат.
Ожизлик занжирини узиб ташлашнинг энг яхши йўли — ўз ишини севиш ва мақсадга эришишда қатъийлик кўрсатиш.
Мия учун қанчалик кўпроқ «ювиш» ишлари олиб борилса, одам ўзида шунча кўпроқ руҳий ҳаётни бошқарадиган зарарли дастурларни топиш мумкин. Уларни бирин-кетин олиб ташлаш устида қанча кўп иш олиб борилса, уларнинг жуда ёмонлигини тушуниш осонроқ бўлади. Уларни чиқинди саватига кўпроқ жўнатинг ва шунда ўз кучига ишонишга тезроқ эришасиз.
Манба: Daryo.uz