Маданият

Нима учун лаблар ёрилади ва қандай қилиб унинг олдини олиш мумкин?

Лабларда кўплаб қон томирчалари ва асаб толалари жойлашган. Унинг териси жуда юпқа бўлиб, у ерда ёғ безлари ва ёғли қатламлар йўқ. Айнан шунинг учун лаблар жуда нозик бўлади.

Нима учун лаблар ёрилади?

Совуқ ҳаво

Совуқ ҳаво таъсирида лабдаги томирлар қисилади ва унинг юзасини озиқлантирмай қўяди. Агар оғиз ёпилмаса ва махсус косметика ёрдамидан фойдаланилмаса, совуқ лаблар терисининг юқори қаватидаги намликка ҳам таъсир кўрсатади. Намликнинг йўқолиши натижасида нозик тери қуруқ ва мўрт бўлиб қолади.

Иссиқ ҳаво

Иссиқ ҳаво қон томирларини қисқартирмаса ҳам, организмнинг умумий сувсизланишига олиб келади. Намликнинг етишмаслиги нозик терининг мўртлигини оширади ва лабларнинг ёрилишига сабаб бўлади.

Инфекция

Лабларга салбий таъсир кўрсатувчи энг кенг тарқалган инфекция — лабдаги шамоллаш деб аталувчи оддий герпес вируси ҳисобланади. Агар батериал инфекция қўшилмаса бундай шамоллаш муаммосиз кечади.

Баъзи ҳолларда эса лаблар замбуруғли инфекция — кандидоз туфайли ёрилади.

Инфекцияни даволашингиз билан лаблардаги ёрилишлар ҳам йўқолади.

Ёрилган лабларни уй шароитида қандай даволаш мумкин?

Агар лаблар қуруқшаб қолган бўлса, ёқимсиз аломатлар ўтиб кетиши учун бироз парвариш қилиш керак.

Биринчидан, лабларни тишламаслик ёки терининг дағал бўлакчаларини узиб ташламаслик керак. Бу ҳолда биз терини баттарроқ шикастлаймиз ва қуруқлашишини узайтирамиз.

Иккинчидан, лабларни махсус балзамлар ёки помадалар ёрдамида намланг.

Учинчидан мум, вазелин асосида тайёрланган табиий ва жуда оддий воситалардан фойдаланинг. Таркиби қанча кўп аралашмалардан иборат бўлса, бу балзамнинг айнан сизга тўғри келмаслик эҳтимоли шунча юқори бўлади.

Манба: Daryo.uz