Рамазон ойида мазали ва фойдали пишириқ билан оила аъзоларингизни хурсанд қилмоқчи бўлсангиз, ушбу пирогни пишириб кўринг.
Тайёрлашдан олдин майизни ювинг ва қуритинг. Олмани ювганингиздан сўнг сочиқ билан қуригунча артинг.
Зарур масаллиқлар:
Ун — 1 стакан Шакар — 1 стакан Тухум — 3 дона Маргарин — 180 г Юмшатувчи (разрихлител) — 1 ч.қ. Майиз — 100 г Олма — 1—2 дона
Тайёрлаш усули:
Чуқур идишга юмшатилган маргаринни ва шакарни солинг.
Маргарин ва шакарни миксерда аралаштиринг.
Аралашмага тухум қўшинг ва яна миксер ёрдамида ҳажми катталашгунча аралаштиринг.
Тайёр бўлган масса устига юмшатувчи қўшилган унни аста-секинлик билан сепинг ва яна миксерда аралаштиринг.
Хамир силлиқ ва қуюқроқ бўлиши керак.
Олмаларни пўстлоғидан ва уруғидан тозаланг. Уларни унчалик катта бўлмаган кубик шаклида тўғранг ва хамирга қўшинг.
Олдиндан ювиб қуритилган майизни ҳам қўшинг.
Хамирни аралаштиринг ва ёғ сурилган формага жойланг.
Олдиндан 180 даражагача қиздирилган духовкада 25—30 дақиқа давомида пишириб олинг.
Олмали ва майизли пирог тайёр, ёқимли иштаҳа!
Манба: Daryo.uz