Prevention журналининг бош муҳаррири ва соғлом овқатланиш ҳақидаги бир неча китоблар муаллифи Лиз Вакейриэлло ортиқча вазн – нотўғри овқатланиш натижаси деб ҳисоблайди. Яқинда нашр қилинган «парҳезли дайжест»да у тез озишга ёрдам берувчи озиқ-овқатлар рўйхатини келтириб ўтган.
-
Оқсиллар
Оқсиллар нафақат тери, соч ва тирноқлар ҳолатини яхшилайди, балки вазн йўқотишга ҳам ёрдам беради. Балиқ, оқ гўшт, тухум ва бошқа «протеинли» озиқ-овқатлар жуда тўйимли – статистикага кўра оқсил билан парҳез қилувчи одамларда рацион ўртача олганда 10% га камайиши аниқланган.
-
C витамини
C витамини шамоллашни даволашда тенги йўқлиги кўпчиликка маълум, лекин у озишга ҳам ёрдам беришини ҳамма билмаслиги мумкин. Канада олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотларда организмда аскорбин кислотасининг етишмаслиги «зарарли» ёғларнинг йиғилиб қолишига олиб келиши аниқланди.
-
Асал
Асал антибактериал, вирусга ва микробга қарши курашиш хусусиятларига эга, шунингдек иммунитетни мустаҳкамлашга, қондаги шакар миқдорини нормаллаштиришга ва вазнни камайтиришга ҳам ёрдам беради.
4. Какао
Тадқиқотлар какаонинг терини ультрабинафша нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш, асаб тизимини мустаҳкамлаш, кайфиятни кўтариш ва тез тўйишга ёрдам бериш каби бир неча хусусиятларини аниқлади.
5. Сирка
Илмий тадқиқотлар сирканинг гликемик натижа деб аталувчи – у истеъмол қилинганидан кейин қондаги шакар миқдорининг меъёрида қолиши ва тез тўйишга ёрдам берувчи хусусиятларга эга эканлигини аниқлади.
6. Клетчатка
Сабзи, помидор ва бошқа сабзавотлар, шунингдек кўкатлар яхши ҳазм бўлмаса ҳам, клетчаткага бой озиқ-овқатлар ва жуда тўйимли ҳисобланади. Тушлик пайтида олма циркаси қўшилган сабзавотли салат истеъмол қилсангиз, тез тўйиб қоласиз.
Манба: Daryo.uz