Биласизми?

Ошхона шкафларидаги ёғ доғларини тозалаш учун 3 оддий восита

Ошхонадаги юзаларни жуда тез-тез тозалаб туришга тўғри келади. Мебеллар масаласига келганда эса кўпинча нима билан тозалаш мумкин деган савол пайдо бўлади.

Ёғ томчиларининг ҳар томонга сачраши натижасида вақт ўтиши билан шкафларда ёғ қатлами юзага келади. Қандай қилиб бу муаммони ёғоч ёки пластикка зарар етказмасдан тез бартараф қилиш мумкин?

Маиший кимёвий воситаларга маблағ сарфлаш шарт эмас — оддий воситалар ҳам аъло даражада бунинг уддасидан чиқа олади!

Сода ва ўсимлик ёғи

Сизга бор-йўғи истеъмол содаси ва ўсимлик ёғи керак бўлади.

  1. Ҳар иккаласидан ҳам бир хил миқдорда олиб, уларни аралаштиринг.
  2. Аралашмани муаммоли юзаларга суринг.
  3. 30 дақиқа кутинг. Бу вақт ичида ёғ юмалоқчаларга айланади. Юмшоқ губкани ҳўлланг ва ёғларни артиб олинг.

Ҳар қандай юзада ҳам биринчи мартада йўқолмайдиган жуда кир жойлар бўлади. Агар биринчи мартада ёғ қатламлари тоза бўлмаган бўлса, бу усулни яна бир марта такрорланг.

Лимон кислотаси

Воситани тайёрлаш учун лимон кислотаси ва истеъмол содаси керак бўлади.

Кичикроқ идишга 2 ош қошиқ сода ва 1 чой қошиқ лимон кислотасини солиб аралаштиринг. Қуюқ бўтқа ҳосил бўлиши учун бироз сув қўшинг. Аралашмани губкага олинг ва муаммоли юзаларни артинг, кейин эса нам латта билан тозаланг.

Сирка

Бу восита билан пластик ҳамда ёғоч юзаларни ҳам тозалаш мумкин.

Ярим пиёладан олма циркаси ва ароқни аралаштиринг. Аралашмага ярим чой қошиқ апельсинли эфир ёғи ва 2-3 томчи эвкалипт ёғи қўшинг. Ҳосил бўлган аралашмани пуркагичли идишга солинг. Фойдаланишдан олдин идишни силкитинг ва уни кирланган юзаларга сепинг. 15 дақиқадан сўнг ҳўл латта билан артиб олинг.

Манба: Daryo.uz