— Қизим 23 ёшда. Юзига суртмагани қолмади. Жавони турли тонал крем-у воситаларга тўлиб кетган. «Юзингга ажин тушиб кетади» десам ҳам, қулоқ солмайди. Ахир пардоз деганини 40 ёшдан кейин қилиш керак эмасми?
Малика
Тажрибали визажист Олеся Савоськина:
— Ҳа, косметик воситалар муддатидан илгари ажин тушишига сабаб бўлиши мумкин. Агар улардан нотўғри фойдаланилса! Тонал восита тери катакларида тиқин ҳосил қилиши ҳаммага маълум. Айтайлик, кечқурун пардоз тўғри ювилмаса, тўпланиб қолаётган тиқинлар терига кислород етиб боришига тўсқинлик қилади. Натижада ҳуснингизга бевақт ажинлар соя сола бошлайди. Аммо бу косметик воситанинг эмас, сизнинг хатоингиз саналади. Бугунги кунда «make-up»ни ювиш учун махсус воситалар ҳар бир дўкон растасида мавжуд. Айнан ўшалардан фойдаланиш керак. Бундан ташқари, фойдаланиш муддати ўтган воситалар туфайли ҳам терига зиён етади. Қизингизга эскирган воситалардан воз кечиш кераклигини тушунтиринг. Яна кўпинча уларни суртишда фойдаланадиганимиз спонжларнинг кирланиши оқибатида ҳам тери касалликлари юзага келади. Юз терисига тонал воситаларни суртгач, ажин пайдо бўлиши ҳақида бирор илмий манбаада маълумотлар учрамайди. Демак, ажинларга пардоз-андоздан эмас, аксинча парваришлаш қоидаларини билмасликдан келиб чиқади, деб ўйлашга асос бор.
Манба: Darakchi.uz