Қуймоқ (блин) – ғоятда мазали ва жуда тўйимли таом ҳисобланади. Мазали ва иштаҳани қўзғатувчи парҳезли қуймоқларни дастлабки анъанавий тайёрлаш усулига бирозгина ўзгариш киритиш йўли билан тайёрлаш мумкин.
Асосий масаллиқлар:
- тухум,
- ун,
- суюқлик,
- ёғ,
- шакар.
Тухумлар масаласида қўрқмасангиз ҳам бўлади – уларнинг калорияси анча паст ва сизнинг қоматингизга салбий таъсир қилмайди.
Парҳезли қуймоқлар учун яхшиси махсус қуймоқлар учун ёки олий навли бўлмаган унларни, яъни буғдой, гречка, арпа ёки сули унларидан бирини танлаганингиз маъқул. Унинг таркибида паст калорияли донларнинг ҳамма фойдали хусусиятлари сақланиб қолади.
Парҳезли қуймоқлар учун суюқлик сифатида ҳаммадан яхшиси ёғсиз қатиқ, ёғи олинган сут ёки сувдан фойдаланган маъқул. Уларни сариёғда эмас, балки ўсимлик ёғида пиширинг.
Парҳезли блинлар хамири ичига солинадиган шакар миқдорини камайтиринг ёки уни асал билан алмаштиринг.
Шунингдек кўпроқ мос келадиган зиравор ва қайлалардан фойдаланинг. Қомат учун энг яхшиси ёғсиз қаймоқ, ёгурт, асал, ёнғоқлар, майиз, мевалар, ёғсиз творог, бринза, балиқ, сабзавотлар, ёғсиз гўшт ҳисобланади.
Гречка унидан тайёрланадиган парҳезли қуймоқлар масаллиқлари:
- 1 дона тухум,
- 1 пиёла гречка уни,
- 1 пиёла сув,
- 1 ч. қошиқ асал,
- 1 ч. қошиқ зайтун ёғи,
- бир чимдим туз.
Тайёрлаш:
Илиқ сув ичида асални эритинг, тухум қўшинг ва кўпиртиринг.
Кейин эланган унни, зайтун ёғини қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.
Қиздирилган ва ўсимлик ёғи билан мойланган товада қуймоқларни пиширинг. Гречка уни туфайли улар ёқимли қорамтир тусга эга бўлади.
Ёқимли иштаҳа!
Манба: Daryo.uz