Ошхона

Пишлоқ ва сосискали пирог тайёрлаймиз

Нонушта ёки оддий тамадди учун мукаммал рецепт. Бу мазали таом тез ва энг асосийси, осон тайёрланади. Шунинг учун ошхонага жойлашинг ва пазандалик борасидаги ижодкорликни бошланг.

Масаллиқлар:

  • 250 мл қатиқ,
  • 150 г ун,
  • 2 дона тухум,
  • 200 г пишлоқ,
  • 200 г сосиска ёки колбаса,
  • 1 ч.қ. юмшатувчи (разрихлитель),
  • туз.

Тайёрланиши:

  1. Пишлоқни йирик қирғичда қиринг. Сосискаларни юпқа думалоқчалар шаклида тўғранг.
  2. Тухум, қатиқ, 1/3 ч.қ. тузни яхшилаб аралаштиринг. Юмшатувчи ва унни қўшинг, юмалоқчалар пайдо бўлмаслиги учун аралаштиринг.
  3. Пишлоқ ва сосискаларни қўшинг, аралаштиринг. Хамирни ёғ сурилган формага жойлаштиринг.
  4. 180 даражагача қиздирилган духовкага қўйинг. 35—40 дақиқа давомида пишириб олинг.

Пишириғимиз тайёр бўлди. Энди дастурхонга тортишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

Манба: Daryo.uz