Қайчилар кўп йиллар давомида ўз вазифасини яхши бажариши учун вақти-вақти билан тиғларининг ўткирлигини текшириб туриш керак.
Қайчиларни ўткирлаш учун қуйидаги воситалардан фойдаланиш мумкин:
- Фольга
Бир бўлак фолга олинг, уни бир неча марта букланг ва қайчи ёрдамида майда узунчоқ бўлакчалар кесинг. Юпқа металлнинг таъсири остида тиғларнинг ўткирлиги қайта тикланиши керак.
- Қопларни тикишга мўлжалланган катта игна
Игнани қайчининг кескичлари орасига қўйинг ва игна тиғларга томон ҳаракатланиши учун ҳалқани секинлик билан сиқинг.
Бундан ташқари, тиғларнинг бирлашиш зичлигини текшириб кўришни тавсия қиламиз. Агар зарур бўлса, ўқ бўйлаб қўйилган мурватини буранг.
Юқоридаги усуллардан фойдалансангиз, қайчилар албатта ўзига қўйиладиган вазифаларнинг ажойиб тарзда уддасидан чиқади деб умид қиламиз.
Манба: Daryo.uz