Биласизми?

Қиш учун банкага кетчуп ёпамиз

Қишга ушбу рецепт бўйича кетчуп тайёрлаш учун яхши пишган ва серсув помидор ҳамда қизил рангли ширин булғор қалампири олган яхшироқ — шунда ранги ёрқинроқ, мазаси бойроқ бўлади.

Масаллиқлар:

  • 5 кг помидор;
  • 1 кг нордон олма;
  • 1 кг пиёз;
  • 1 кг қизил булғор қалампири;
  • 1 стакан 9 фоизли сирка;
  • 10 та чиннигул ғунчаси;
  • 1 чой қошиқ туйилган долчин (корица);
  • 20 та қалампир донаси;
  • таъбга кўра, туйилган қизил қалампир;
  • 2 ош қошиқ крахмал;
  • 1 стакан шакар;
  • 3 ош қошиқ туз.

Тайёрланиши:

Помидор, олма ва булғор қалампирини бандидан ва уруғларидан тозалаб, катта-катта қилиб тўғраймиз, кенг кастрюлга солиб, оловга қўямиз.

Қайнаб чиққач, оловни пасайтирамиз ва ичига чиннигул, қалампир доналарини солиб, паст оловда 1—1,5 соат қайнатамиз. Масса обдан қайнаб, қуюлиб қолиши керак.

Уни сузғичдан ўтказамиз.

Совиган сабзавотли пюредан 1 стакан олиб, унда крахмални эритамиз.

Қолган пюрени яна оловга қўйиб, шакар, туз, долчин, туйилган қизил қалампир солинг ва аралаштириб, 15 дақиқа қайнатинг.

Сўнг сирка қўшиб аралаштиринг ва аралаштиришдан тўхтамай, пюреда эритилган крахмални солинг ва ва яна қайнатинг.

Қайноқ кетчупни стериллаб тайёрлаб қўйилган банкаларга солинг ва оғзини маҳкамланг.

Банкаларни «оёғини осмондан» қилиб ағдариб, кўрпага ўранг ва тўлиқ совигунича шу ҳолда қолдиринг.

Кетчупни қишда салқин ва қоронғи жойда сақланг.

Манба: Daryo.uz