Кўпчилигимиз меваларни жуда фойдали деб ҳисоблаймиз. Лекин бу унчалик тўғри эмас. Ҳар қандай мева — шакарнинг манбаи, демак калориянинг ҳам.
Келинг, қоматга зарар бермаслик учун аслида бир кунда қанча мева ейиш мумкинлигини кўриб чиқамиз.
Мевалар — истеъмол қилинадиган озиқ-овқатларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади, чунки улар иммунитетни кўтаришга ёрдам беради. Улар антиоксидант ва клетчаткаларнинг манбаидир. Бу оддий шакарга бой бўлган углеводли озиқ-овқатларнинг истеъмол қилиш миқдорини назорат қилиш зарур.
Бир кунда бир-икки порция мевалар ейишга ҳаракат қилинг. Бир порция — тахминан 100 грамм (битта олма, нок, банан, бир оз резавор мевалар) га тўғри келади.
Бу меъёрга янги, музлатилган, консерваланган мевалар, қуруқ мевалар ва шарбатлар киритилган.
Белгиланган меъёрдаги меваларни есангиз қувват ва кучга эга бўласиз. Шу сабабдан қондаги шакар миқдорини кўтармаслик ва шу билан организмнинг уйқуга тайёргарлик кўришига халал бермаслик учун уларни ухлаш олдидан емаслик лозим. Меваларни яхшиси куннинг биринчи ярмида ёки фаолликни талаб қилувчи ишларни бажаришдан олдин еган маъқул.
Янги сиқилган шарбатни қувват олиш учун мусобақалар олдидан ичишингиз мумкин.
Лекин агар сизнинг яшаш тарзингиз кам ҳаракатлилик бўлса, унда меваларни эмас, балки сабзавотларни танлаганингиз яхши.
Албатта, мевалар ҳам сабзавотлар каби C, К, Р, B гуруҳ витаминларга ва кальций, темир, магний, фосфор каби минералларга жуда бой. Шунингдек унинг таркибида олма, лимон, вино органик кислоталари иштирок этади.
Турли мамлакатларда ўтказилган тадқиқотлар мева ёки сабзавотларнинг ҳар бир порцияси бевақт ўлим хавфини камайтиришини аниқладилар, лекин уларни бир кунда беш порциядан ортиқ истеъмол қилиш ҳоллари бундан истиснодир.
Манба: Daryo.uz