Биласизми?

"Седана оқ сочларни қорайтирармиш?!"

-Менга соч оқариши ва танадаги ҳар хил доғларга қарши седана истеъмол қилишни кўпчилик тавсия қилаяпти. Айни пайтда сафардаман, бу ерда қора седана сотилмас экан, фақат оқ седана бор экан. Оқ седанани ҳам истеъмол қилсам бўладими?

Саид Усмонов

-Сиз нимага асосланиб, кўпчиликнинг тавсиясини жиддий қабул қилаяпсиз? Ахир улар мутахассис эмас-ку! Аввало, саломатлик борасида жуда эҳтиёткорлик билан иш тутишингизни маслаҳат берардик. Энди саволингизга тўхталсак, седана уруғи доғларни кетказмайди, сочларни ҳам қорайтирмади. Седана шифобахшлик хусусиятига кўра, кераксиз хилтларни ташқарига ҳайдашга тайёрлайди, организмни улардан тозалайди.

Манба: «Sug'diyona» газетаси