Маданият

Соғлиққа зиён етказмасдан вазн тўплаш мумкинми?

Кўпчилик аёллар учун озиш асосий муаммога айланган. Бироқ шундай вазиятлар ҳам учрайдики, организмингизнинг ўзига хос жиҳатлари туфайли вазн тўплай олмайсиз. Аслида вазн ташлашдан кўра уни тўплаш қийинроқ кечади. Бироқ қуйида эътиборингизга ҳавола этилган кўникмаларни эгаллаб, қисқа муддатда вазн тўплашингиз мумкин.

1-қоида: Калорияларни ҳисобланг

Кўпчилик қизларга кўп овқат еса ҳам семирмаётгандек туюлади. Аслида эса бундай бўлмайди. Калорияларни қатъий ҳисоблаб бориш билан қанча истеъмол қилаётганингизни билиб олишингиз мумкин.

Агар калория етарли эмаслиги аниқланса (ўртача бўй учун 2000 калориядан камроқ), шунчаки кўпроқ ейиш керак. Айнан нималарни истеъмол қилиш керак?

2-қоида: Супер-маҳсулотларни танланг

Кўпчилик ширин ва калорияси юқори маҳсулотларни истеъмол қилишни ўзига рухсат бера олмаса, сиз бу масалада эркинсиз. Меню юқори калорияли маҳсулотларни ўз ичига олиши керак. Бироқ бу картошка фри ва бисквит тортга ружу қўйишни англатмайди.

Ёғли гўшт, тухум ва сутли маҳсулотлар ҳам холестерин манбаси эканлигини унутманг. Ортиқча холестерин эса юрак-қон томир тизими хасталикларига олиб келади. Ортиқча шакар эса тери ҳолати, тишлар ва соғлик учун салбий таъсир қилади.

Хўш унда қандай йўл тутиш лозим?

Бир вақтнинг ўзида ҳам калорияли ҳам фойдали супер-маҳсулотларни истеъмол қилинг. Бу — ёнғоқ, писта, балиқнинг ёғли турлари, авокадо; шунингдек, асал, хурмо, банан, кунжут ва ёнғоқли конфетлар ҳам фойдали саналади.

Агар калория етарли бўлса ҳам вазн тўплай олмаётган бўлсангиз, демак сизда моддалар алмашинуви жуда тез амалга ошади. Бундай ҳолатда қанча есангиз ҳам вазн тўплай олмайсиз. Бунда бошқа усуллар иш беради.

3-қоида: Машқлар ёрдамида пресс мушакларни ривожлантириш

Пресс мушакларни ривожлантиришга машқлар ва оқсилга бой рацион ёрдам беради. Машғулотлардан сўнг вазннинг ҳар бир килограми учун 0,5 грамм оқсил ва 0,5 грамм углевод истеъмол қилиш керак бўлади.

Манба: Daryo.uz