Зарур масаллиқлар: 250 гр. шакар, 3 стакан ун, 150 гр. сариёғ, 4 дона тухум, 1 ош қошиқ сметана, 10 гр. хамирюмшатгич, пичоқ учида ванилин; ичига солишга: 400 гр. консерваланган шафтоли меваси, 80 гр. ёнғоқ мағзи, 2 ўрам ванилинли пудинг.
Тайёрланиши: 1. Тухум сариғини 50 гр. шакар билан аралаштиринг.
2. Эритилган сариёғ совигач, сметана билан тухум сариғига солиб, ун ва хамирюмшатгични ҳам қўшинг. Сўнгра хамирни айлана шаклдаги ёғланган қолипга солинг.
3. Тухум оқини қолган шакар билан кўпиртирамиз. Ванилинли пудингни ҳам солиб, миксер билан аралаштиришда давом этамиз.
4. Хамир устига консерваланган шафтолиларни териб чиқинг. Сўнгра тухум оқили аралашмани қуйинг-да, майдаланган ёнғоқ мағзидан сепинг. Пирог 180 даражада қиздирилган газ печида 50 дақиқада пишади.
2 соат
8 кишилик
Манба: Darakchi.uz