Саломатлик

Тирноқлардаги ўзгаришлар саломатликка алоқадор қандай муаммолардан дарак беради?

Саломатлик — эътибор қаратилиши керак бўлган энг муҳим нарсадир. Организмнинг қандай аҳволда эканлигини билиш учун вақти-вақти билан шифокор ҳузурига бориб туриш керак. Бироқ соғлиғимиз жойида эканлигини билишнинг бошқа усуллари ҳам бор, чунончи, буни тирноқларга қараб билиб олиш мумкин. Тирноқларнинг кўриниши кўп нарсадан дарак бериши мумкин. Мақолада бу ҳақда батафсил ўқиб олишингиз мумкин.

Тирноқдаги оқ доғлар организмга баъзи витаминлар (хусусан, А, E, C), шунингдек, рух, кальций ва темир моддалари етишмаётганини билдиради.

Қават-қават бўлиб кўчаётган тирноқлар замбуруғлар туфайли юзага келадиган касалликлар, моддалар алмашинуви, ҳайз цикли ва тухумдонлар функцияларининг бузилишидан дарак бериши мумкин.

Тирноқлардаги тарам-тарам пушти чизиқлар тирноқ пластинкасининг шикастлангани ёки юрак-қон томир тизимидаги муаммолардан сўзлаши мумкин.

Узунасига тушган тарновчалар организмга суюқлик етишмаганда пайдо бўлади. Шунингдек, бу моддалар алмашинувининг бузилиши ёки бўғимлардаги муаммолар белгиси бўлиши мумкин.

Тирноқлар эгри-букри шаклда бўлса, бу организмда темир етишмаслигидан анемия келиб чиққан, шунингдек, ўпка ёки юракда муаммолар бор демакдир.

Тирноқ пластинкасининг оқ рангда бўлиши жигар хасталиклари ёки ошқозон-ичак йўли муаммоларидан дарак беради.

Манба: Daryo.uz